“Россия бу иши учун жавоб беради”
Зеленский Россиянинг Черниговга ҳужумини қоралади.

“Украина аскарлари Россиянинг Черниговдаги терактига аниқ жавоб беради”, деди пезидент Владимир Зеленский.
Унинг эслашича, Черниговда Россиянинг ракета зарбаси оқибатида етти киши ҳалок бўлган, улар орасида 6 ёшли қиз ҳам бор.
“144 нафар ярадор ва уларнинг орасида 15 нафар бола ҳам бор. Ишончим комилки, бизнинг аскарлар бунга жавоб қайтаришади. Россия бу теракт учун аниқ жавоб беради”, деди у.
Зеленский ўз мурожаатида Россия ракета ҳужуми оқибатларини бартараф этиш бўйича Черниговдаги шошилинч ва тиббий хизматлар ишини қайд этди.
Президент, шунингдек, давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари Россиянинг Черниговга ҳужумини қоралаганини қўшимча қилди. Зеленский дунёда Украинага ҳамдардлик билдирган барчага миннатдорчилик билдирди.







