Камерунлик аёл бир вақтда 9 нафар болани дунёга келтирди
Аёл ЭКО процедурасидан сўнг ҳомиладор бўлган.

Камерунда яшовчи Антония Мадоу Обианужу бир вақтнинг ўзида тўққиз нафар болани дунёга келтирди. 45 ёшли аёл ЭКО протседурасидан сўнг ҳомиладор бўлган.
Антония олти қиз ва уч ўғилнинг онаси бўлди. Аёл ультратовуш текширувидан ўтганидан кейингина гизаклар кутаётганини билган. Шунинг учун тўққиз фарзанднинг туғилиши ўзи учун кутилмаган воқеа бўлди. Обианужу содир бўлган воқеадан сўнг Худо учун имконсиз нарса йўқ эканлигига яна бир бор амин бўлди.
У бир вақтнинг ўзида тўққизта чақалоқни дунёга келтирган дунёдаги иккинчи аёл бўлди. Обианужудан аввал Малида яшовчи Ҳалима Сиссе 2021 йилда бир ватқда 9 боланинг онасига айланиб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирган.







