Қирғизистонда TikTok блокланиши мумкин
Бу ҳақда мамлакат Маданият вазирлиги маълум қилди.

Қирғизистон Маданият вазирлиги мамлакатда TikTok ижтимоий тармоғини «блокировка» қилиш ниятида эканини маълум қилди.
Бунга «бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотларининг TikTok ижтимоий тармоғининг болаларнинг ақлий ривожланиши ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи зарарли таъсири ҳақидаги хавотирлари» сабаб бўлган.
«Кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда ва ўтказилган мониторинг асосида Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги Қирғизистон Республикаси ҳудудида TikTok хизматини тарқатиш фаолиятини тўхтатишга қарор қилди», — дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда TikTok 2021 йил ёзидан бери тақиқда.







