АҚШда аҳоли тўфондан сўнг уйига қайтмоқда
Ҳисоб-китобларга кўра, бошпанасиз қолганларга 10 млрд доллар ажратиши керак.

Флорида аҳолиси Идалия тўфонидан сўнг уйига қайтмоқда. Учинчи даражали тўфон Флоридага урилганида ўзи билан кучли ёмғир ва шамолни олиб келган. Шамол тезлиги соатига 200 кмдан ошган.
Кўплаб соҳилбўйи қишлоқлари зарар кўрган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бошпанасиз қолган одамларга суғурта компаниялари 10 млрд доллар ажратиши керак.







