Канадада асаларилар “авария”га учради
Шундан сўнг 5 млн ҳашарот учиб кетган.

Канадада юк машинаси билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли ўнлаб асалари уялари катта йўлга қулаб тушди. Натижада беш миллион асалари ҳашаротлар учиб кетган.
Воқеа жойида бўлган одамларни арилар бир неча марта чақишган. Полиция ҳайдовчиларни ижтимоий тармоқларда ушбу ҳудуддан ўтаётганда ойналарини беркитиб қўйишлари ҳақида огоҳлантирди ва пиёдаларни бу ҳудуддан бутунлай қочишга чақирди.
Полиция бу хабарни ижтимоий тармоқларга жойлаштирганидан бир соат ўтиб, бир неча асаларичилар ёрдам таклифи билан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига мурожаат қилишган. Кўп ўтмай воқеа жойига етти нафар асаларичилик мутахассиси етиб келди. Натижада беш миллион ҳашаротнинг аксарияти хавфсиз тарзда тўпланган.







