Россия дон битимини қайта тиклашга тайёр
Сергей Лавров Москванинг шартини айтди.

Ғарб ўз мажбуриятларини бажарса, Россия Қора денгиз дон битимини қайта тиклашга тайёр. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвада ташриф билан бўлган туркиялик ҳамкасби Хоқон Фидан билан учрашувда айтиб ўтди.
Фиданнинг фикрича, келишувнинг янгиланиши глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур.
Шартномани бошқаришда яна бир воситачи БМТ ҳам уни қайта тиклашга ҳаракат қилмоқда. Ташкилот бош котиби Москвага уни доимий равишда янгилаш бўйича бир қатор таклифлар юборди.
Ўтган ёзда Россия Федерацияси ҳамда БМТ Котибияти ўртасида Россия озиқ-овқат ва ўғитларини жаҳон бозорларига олиб чиқишга кўмаклашиш бўйича меморандум имзоланган эди. Россия келишувнинг бу қисми бажарилмаётганини айтди ва уни узайтиришдан бош тортди.







