Ҳиндистонда 10 киши чақмоқ уришидан ҳалок бўлди
Қурбонлар ҳодиса вақтида очиқ жойда бўлган.

Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида сўнгги 24 соат ичида кучли ёмғир пайтида чақмоқ уриши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, 3 нафар инсон жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда Синхуа агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, қурбонларнинг барчаси ҳодиса вақтида ташқарида бўлган.
Ҳиндистон метеорология департаменти штатнинг айрим ҳудудларида ёмон об-ҳаво яна тўрт кун давом этишини прогноз қилмоқда.







