Жаҳон

Иқлим ўзгаришининг “адолатсиз қурбони” бўлаётган Африка

Қитъада об-ҳаво прогнози йўқлиги минглаб инсонлар ўлимига олиб келмоқда.

Иқлим ўзгаришининг “адолатсиз қурбони” бўлаётган Африка

Кенияда душанба куни Биринчи Африка иқлим саммити ўз ишини бошлайди. Унда иқлим ўзгаришидан энг кўп зарар кўраётган қитъага ёрдам кўрсатиш масаласи кўриб чиқилади.  Африканинг иқлим ўзгаришига мослашишига катта сармоя киритиш, шу жумладан, олдиндан прогноз қилиш сифатини яхшилаш долзарб маласала бўлади.

 

Жаҳон Метеорология Ташкилоти маълумотлар базасига кўра, Африкада об-ҳавони кузатиш учун атиги 37 та, Европада 345 та радар қурилмаси мавжуд. Шимолий Америкада эса бу 291 та.

 

Кембриж университети қошидаги Экзистенциал хавфни ўрганиш маркази тадқиқотчиси Асаф Захор 2050 йилга бориб иқлим ўзгариши Африкага ҳар йили 50 миллиард доллардан кўпроқ зарар келтириши ҳақида огоҳлантирди. Ўша вақтга келиб Африка аҳолиси икки баравар кўпайиши кутилмоқда.

 

“Кичик фермер хўжаликларига инвестиция қилишнинг маъноси йўқ, чунки сув тошқини уларни шунчаки ювиб юбориши мумкин. Чунки ушбу минтақада об-ҳаво деярли олдиндан прогноз қилинмайди ва шунга қараб чора кўрилмайди”, дейди Захор.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбари Антониу Гутерриш Африка иқлим саммитида иқлим инқирозининг "адолатсиз қурбонлари" ҳақида гапиришини айтди.

 

Биринчидан, Африка давлатлари глобал исишга деярли ҳеч қандай ҳисса қўшгани йўқ, аммо улар бугунги кучли бўронлар, қурғоқчилик ва тошқинларнинг олдинги сафларида туришибди.

 

Иккинчидан, Африкада қуёш, шамол ва гидроэнергетика, шунингдек, муҳим минераллар кўп бўлсада, ҳукуматлар қайта тикланадиган энергияга сармоя киритишга тўсқинлик қилувчи юқори даражадаги қарз ва фоиз ставкаларига дуч келмоқда.

 

Иқлим саммитига мезбон бўлган Кения, Жанубий Африка ва Марокаш билан бир қаторда нисбатан яхши ривожланган об-ҳаво хизматига эга Африкадаги кам сонли мамлакатлардан биридир. Миллий ғазначилик маълумотларига кўра, Кения бу йил метеорология хизмати учун тахминан 12 миллион доллар ажратди. Аксинча, АҚШ Миллий об-ҳаво хизматининг 2023-молия йили учун бюджет сўрови 1,3 миллиард долларни ташкил этди.

 

“Дунёнинг умумий қуруқлик майдонининг бешдан бир қисмини эгаллашига қарамай, Африка барча қитъалар орасида энг кам ривожланган қуруқлик кузатув тармоғига эга.

 

Сомали ва Мозамбик каби мамлакатларда об-ҳаво мониторинги ва эрта огоҳлантириш тизимларининг йўқлиги тропик бўронлар ҳамда сув тошқини каби офатларда минглаб одамларнинг ўлимига олиб келди.

 

2019 йилда Мозамбикнинг марказий ҳудудига «Идаи» циклони кириб келганидан сўнг аҳоли расмийлардан умуман огоҳлантириш олмаганини айтди. 1000 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Жаҳон Метеорология Ташкилоти ҳисоботига кўра, «Идаи» Африкадаги энг кўп моддий зарар келтирган офат бўлиб, бу миқдор 1,9 миллиард долларни ташкил этди.

 

Африканинг кўп қисмида об-ҳаво маълумотларининг йўқлиги ҳам баъзи табиий офатларни иқлим ўзгариши билан боғлаш ҳаракатларини мураккаблаштиради.

 

"Бизга зудлик билан ушбу жуда заиф минтақада ишончли иқлим маълумотлари ва тадқиқотлар керак", дейилади мутахассисларнинг ҳисоботида.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Иқлим ўзгаришининг “адолатсиз қурбони” бўлаётган Африка | Zamon.uz