Нигерия Президенти бутун дунёдаги элчиларини чақириб олди
Фақат Нью Йоркдаги вакиллар фаолиятини давом эттириб туради.

Нигерия президенти Бола Тинубу ўз мамлакатининг элчиларини бутун дунё бўйлаб зудлик билан чақириб олди.
Қайд этилишича, фақат Нигериянинг Нью-Йорк ва Женевада БМТдаги доимий вакиллари сентябрь ойининг охирида бўлиб ўтадиган бўлажак Бош Ассамблея туфайли ўз фаолиятини давом эттира олади.
Нигериянинг бутун дунё бўйлаб 109 та дипломатик ваколатхоналари, жумладан, 76 та элчихона, 22 та олий комиссия ва 11 та консулликлари мавжуд.
Сўнгги ўн йилликларда мамлакатда янги ислоҳотларни бошлаган Тинубу Бош Ассамблея доирасида АҚШ президенти Жо Байден билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Кейинчалик, G20 йиғилишида у Бразилия, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Германия раҳбарлари билан ҳам учрашиши мумкин.







