Шимолий Корея ядровий ракета ҳужумига тақлид қилди
Бу АҚШ ва Жанубий Кореяни огоҳлантиришдир.

Шимолий Корея ўтказилган машғулотларни Қўшма Штатларни “ядро уруши хавфидан” огоҳлантириш учун ядровий ракета ҳужуми тақлиди деб атади.
Қайд этилишича, сохта ядро каллакларига эга иккита қанотли ракета Ғарбий денгиз томон учирилган ва белгиланган 150 метр баландликда 1500 километр масофани босиб ўтган.
Пхеняннинг таъкидлашича, машғулотлар душманларни ҳақиқий ядровий уруш хавфидан огоҳлантириш учун ўтказилган. Пхенян яна АҚШ ва Жанубий Кореянинг ҳарбий ҳамкорлигини тўхтатишга ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, 21 август куни Ким Чен Ин қанотли ракета учириш машқларида қатнашганди. Шимолий Корея етакчиси денгиз қуроллари ва техникасини модернизация қилишга кўмаклашиш муҳимлигини қайд этган.







