Си Цзинпьин G20 саммитида иштирок этмайдиган бўлди
Саммитда ТИВ раҳбари қатнашади.

Си Цзинпьин G20 саммитида иштирок этмайдиган бўлди. Бу ҳақда Financial Times нашри ёзмоқда.
Саммит ўтказилишига бир ҳафта қолганида Ҳиндистондаги форумга Си Цзинпьиннинг унинг ўрнига мамлакат ташқи ишлар вазири Ли Цян бориши маълум қилинди.
Нашр Хитой Халқ Республикаси Бош котиби ва Россия президентининг йўқлиги саммит обрўсига путур етказишини таъкидлади.
“Си Цзинпьиннинг G20 саммитида иштирок этишдан бош тортиши форум мақомини пасайтиради”, — дейилади хабарда.







