Ҳеч бир сайёҳ бора олмайдиган 6 та манзил
Сайёрамиз сирли жойларга бой, лекин айрим ҳудудларга бориш имконсиз.

Сайёрамиз сирли жойларга бой, у ерга истагингиз қанчалик катта бўлса ҳам бора олмайсиз. Айримлари ҳаёт учун хавф солиши, айримлари бошқа сабаблар билан ёпиқ. Шундай бўлсада, бу сизни улар билан таништиришимизга тўсиқ була олмайди.
51-ҳудуд
АҚШнинг Невада штатида “51-ҳудуд” номи билан машҳур қўриқланадиган жой мавжуд. Оддий одамлардан ҳеч бири у ерда нима борлигини аниқ билмайди. Аммо турли миш-мишлар юради.
У ерда ҳарбий самолётлар сақланади ва синовдан ўтказилади, деган тахмин мавжуд. Невада устидан ноодатий учар жисмлар кўрингандан сўнг 51-ҳудудда ўзга сайёраликлар технологияси синовдан ўтади, деган миш-миш тарқалди.
Айни пайтда НУЖлар бўйича тушунтириш берилди. Ўтган аср охирида бу ерда 21 км баландликка уча оладиган ва радарлар пайқамайдиган U-2 жосус самолёти синовдан ўтказилган. Ўша давр йўловчи ва юк ташувчи самолёт пилотлари фақатгина ёрқин объект ва унинг зудлик билан йўқолиб қолишинигина кўришган. Айнан шу сабабли U-2 НУЖга ўхатилган. Ўшанда йўловчи самолётлар 6 км, ҳарбий самолётлар 14 км баландликка кўтарила олган.
Илонлар ороли
Илонлар ороли Атлантика океанида Бразилиядан 35 км масофада жойлашган. Бу ерда кўплаб турдаги илонлар яшайди. Улар орасида дунёдаги энг заҳарли ботропс илони ҳам бор. Ҳужайралар ўлиши учун 1 та ҳамланинг ўзи кифоя қилади.
Бразилия ҳукумати оролга боришни тақиқлаб қўйган. Бу ерда ҳар бир метр квадратга 5 та илон тўғри келади. Тақиқсиз ҳам бу ерга юрак ютиб келадиганлар топилмаса керак. Аммо қизиқувчан одамлар оролни ҳеч бўлмаса қайиқ бортидан туриб томоша қилишга келиб туришади.
Нью-Йорк марказидаги бахтсизлар ороли
Мегаполиснинг деярли марказида жойлашган ер ишлатилмайди, бу ерга сайёҳлар ҳам келолмайди. Гап шундаки, North Brother ороли 19 асрдан бери совуқ гап-сўзлар орасида. Ўша вақтларда оролда вабо, чечак ва тифга чалинган беморлар олиб келинадиган касалхона жойлашган. У пайтда бу касалликларнинг давоси бўлмаган, шунинг учун оролдан уйига қайтганлар жуда кам бўлган.
Касалхона ёпилгандан кейин ҳам бу жойнинг салбий обрўси йўқолмади. 1904 йилда орол соҳилида “Генерал Слокам” кемаси ҳалокатга учради. Mинглаб йўловчилар ҳалок бўлди. 20 аср ўрталарига келиб, оролда гиёҳвандларни даволаш учун реабилитация маркази очилди. У ердаги шароитлар жуда оғир бўлган. Ҳозирда оролда ҳеч ким яшамайди ва у ерга бориш тақиқланган.
Baтикaн архиви
Дунёнинг энг асосий хазиналари – Рим папаларининг 13 асрдан бошланадиган ҳужжатлари ва китоблари сақланадиган кутубхонага оддий одамларнинг кириши мумкин эмас. Барча даврларнинг буюк одамларининг ёзишмалари, Салиб юришлари ҳақидаги махфий маълумотлар ва бир қатор сирли ҳужжатлар кутубхона деворлари ортида сақланади. 1881 йилга келиб, айрим ҳужжатларни ўқиш имкони очилди, ,унгача уларни ҳеч ким кўрмаган. Кутубхонага кириш учун алоҳида тавсияномаларга эга олим бўлиш керак. Иккинчи жаҳон уруши тўғрисидаги кўплаб ҳужжатлар ҳали ҳам сир сақланади.
Вақт тўхтаб қолган орол
Албатта, кўчма маънода. Гап шундаки, Ниихау ороли – Гаваидаги инсон яшайдиган энг кичик орол, ҳозирда бу ерда фақатгина туб аҳоли яшайди. Одамлар юз йил олдингидай ҳаёт кечиради. Аҳолининг асосий машғулоти – балиқчилик ва деҳқончилик.
Орол 1864 йилда уни сотиб олган Робинсонлар оиласига тегишли. 1915 йилда улар оролни ташриф буюрувчилар учун ёпган. Ҳатто Гавайа губернатори ҳам оролга киролмайди. Фақатгина Робинсонлар томонидан маҳсус таклиф қилганларгина орол ҳудудига кириши мумкин.
Ер юзидаги энг ёш орол
Исландия жанубида 1963 йилда вулқон отилиши натижасида Сюртсей ороли пайдо бўлди, аммо олимлар бу ерга келишни тақиқлаб қўйишди. Оролга оддий одам оёғи етиши учун аввал маҳаллий экотизим ҳосил бўлиши керак. Бу ер юзида ҳаёт қандай бўлишини кузатиш мумкин бўлган ягона жой. Сюртсей ҳосил бўлган дастлабки соатларданоқ унда микроорганизмлар пайдо бўлган. Ҳозирга келиб оролда бир неча турдаги ҳашаротлар ва қушлар яшайди.







