Пентагон НУЖлар ҳақида хабар берувчи веб-сайт яратди
Хабарлар махфийликдан чиқарилиб, оммага эълон қилинади.

АҚШ Мудофаа вазирлиги номаълум учувчи жисмлар ва аномал ҳодисалар ҳақидаги махфий маълумотларни эълон қиладиган веб-сайт яратди. Бу ҳақда Пентагон хабарида айтилади.
"Ушбу веб-сайтда НУЖнинг аниқланмаган ҳолатлари ҳақида маълумотлар, жумладан, фотосуратлар ва видеолар тақдим этилади, улар махфийликдан чиқарилиб, оммага эълон қилиниши маъқулланган", — дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида.
АҚШнинг амалдаги ва собиқ давлат хизматчилари ҳамда ҳарбийлари НУЖлар ҳақида маълумот алмашишлари мумкин бўлади.
Қайд этилишича, бундай объектларни аниқлаш, кузатиш ва таҳлил қилиш илмий ва разведка стандартларига мос келади.







