Жаҳон

АҚШ ва Хитой ўртасида “чиплар жанги” бошланди

Вашингтон чиплардан янги турдаги қурол яратилишидан хавотирда.

АҚШ ва Хитой ўртасида “чиплар жанги” бошланди

АҚШ Хитойга яримўтказгичларни етказиб беришни бутунлай тўхтатмайди. Бу ҳақда мамлакат савдо вазири Жина Раймондо маълум қилди. Айни пайтда Хитой ишлаб чиқаришни ривожлантиришда давом этмоқда.

 

Халқаро экспертларнинг фикрича, Қўшма Штатлар Хитой армияси ҳарбий қудрат жиҳатидан ўз армиясидан ўзиб кетишидан хавотирда. Бунинг учун америка технологиялари, жумладан, чиплардан фойдаланиш мумкин. Ўтган йили Қўшма Штатлар томонидан Хитойга чиплар ва яримўтказгичлар импортига чекловлар киритилишига жавобан Пекин уларни ишлаб чиқаришни жадал ривожлантирмоқда.

 

Хитой 5G технологияси параметрларини ўзгартириш имконини берувчи янги чипни тақдим этди. Бу харажатларни камайтиради ва ҳар хил турдаги 5G таянч станциялари учун ишлатилиши мумкин бўлган биринчи маҳаллий ишлаб чиқарилган чип ҳисобланади. У радио тўлқинлар ва рақамли сигналлар ўртасида воситачи вазифасини ўтайди.

 

Яримўтказгичлар Вашингтон ва Пекин ўртасидаги яна бир жанг майдонига айланди. Ўтган йили Оқ уй Хитойга чиплар экспортини чеклаган эди. Мутахассислар бундай хатти-ҳаракатларни АҚШнинг юқори технологиялар бозорида етакчи бўлиб қолиш истаги билан изоҳламоқда. Яқинда “Financial Times” ҳам Хитойга қарши санкциялар кенгайтирилиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. Ушбу фонда Хитой компаниялари Американинг «Нвидиа» ишлаб чиқарувчисидан чипларни оммавий равишда сотиб олишмоқда. Буюртмалар миқдори 5 миллиард долларга етди.

 

Пекинда микрочиплар тайёрлаш учун ишлатиладиган металлар чекланган. Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ икки томонлама экспорт назорати рўйхатига тузатишлар киритади ва такомиллаштиради. ХХР чиплар ишлаб чиқариш учун миқдори 5 миллиард доллар бўлган ускуналар ҳам сотиб олади. Бу ўтган йилга нисбатан 70 фоизга кўпдир.

 

Бир йил олдин АҚШ Конгресси Чип ва фан қонунини қабул қилди. Маҳаллий микросхемалар ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун тармоққа қарийб 280 миллиард доллар йўналтирилди. Бундан ташқари, бунга жалб қилинган заводлар 4 йил муддатга солиқ тўловларидан қисман озод этилди. Таҳлилчиларга кўр, Вашингтон ўзининг бошқа давлатларга қарамлигини камайтириш, ва албатта, хавфсизликни ошириш мақсадида яримўтказгичлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда маҳаллийлаштириш ниятида.

 

“Пандемия даврида биз яримўтказгичлардан фойдалана олмадик, чунки уларни хорижда ишлаб чиқарадиган заводлар ёпилди. Биз ҳаммамиз биламизки, яримўтказгичлар бизнинг ҳаётимизда мавжуд бўлган кичик компьютер чиплари. АҚШ технология соҳасига инвестицияларни биринчи ўринга қўйиши керак. Ва таянадиган охирги нарсаси бу — Хитойга қарши санкциялар”, дейди АҚШ президенти Жо Байден.

 

Шундай қилиб, Хитойнинг яримўтказгич саноати ва узоқ вақтдан бери орқада қолиб кетган бошқа тармоқлари жадал ривожланмоқда. Улар янги муаммоларга ҳамма кутганидан тезроқ ечим топади. Яримўтказгичлар микротўлқинли печлардан тортиб автомобилгача бўлган кўпгина замонавий қурилмаларнинг асосий компонентидир. 2022 йилда уларнинг дунё бўйлаб сотилиши максимал 580 миллиард долларга етди.

 

Хитой етакчи чип ишлаб чиқарувчилар қаторига кирмасада, у энг йирик истеъмолчи ҳисобланади. Микросхемаларни ишлаб чиқариш асосан АҚШ ва Шарқий Осиё мамлакатлари томонидан амалга оширилади. Бугунги кунда сунъий интеллектга асосланган саноат инқилоби деб аталадиган нарса бошланди. Вашингтон чиплардан фойдаланган ҳолда янги турдаги қурол яратилишидан хавотирда. Шунинг учун у бор кучи билан бунинг олдини олишга ҳаракат қилади. Минтақа мутахассисларининг фикрича, Хитой технологик жиҳатдан қанчалик юксалган бўлмасин, у ерда шунга ўхшаш нарсани яратишнинг имкони йўқ.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ ва Хитой ўртасида “чиплар жанги” бошланди | Zamon.uz