Путин Рамзан Қодировнинг қизини мукофотлади
Ҳозирда 24 ёшли Айшат Қодирова Чечинистон маданият вазири лавозимида ишлайди.

Россия президенти Владимир Путин Рамзан Қодировнинг 24 ёшли қизи Айшатни “Миллий маданиятни ривожлантиришдаги хизматлари учун” “кўп йиллик ижодий фаолияти учун” медали билан тақдирлади.
Қайд этилишича, Айшат Қодирова 2021-йилнинг октябридан буён Чеченистон маданият вазири лавозимида ишлаб келади. Бунгача у бир йил Чеченистон Маданият вазирлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. Қодирова давлат лавозимини эгаллашдан олдин Фирдаwс ислом модалар уйини уч йил бошқарган.
Июль ойида Қодировнинг жияни, Чеченистон раисининг маслаҳатчиси-ёрдамчиси Хамзат “меҳнат ютуқлари ва кўп йиллик виждонли меҳнати учун” II даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирланганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қодировнинг жияни Даноне компаниясининг Россиядаги шўба корхонаси бош директори лавозимига тайинланганди.







