Жаҳон

Озиқ-овқат эвазига қурол

Путин ва Ким Чен Иннинг тахминий учрашувидан нималар кутилмоқда?

Озиқ-овқат эвазига қурол

 

Америка оммавий ахборот воситалари Шимолий Корея раҳбарининг Россияга эҳтимолий ташрифи ҳақида тахмин қилмоқда. Оқ уйдаги қатор манбалар уларга Ким Чен Ин сентябрь ойида Шарқий иқтисодий форум ўтаётган Владивостокка бориб, янги иттифоқчиси Владимир Путин билан учрашишини билдирган.

 

Таҳлилчиларнинг фикрича, музокаралар КХДРга озиқ-овқат эвазига Россия Федерациясига ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақида бўлади.

 

"Таклиф этилаётган учрашув икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаши ва ҳар икки томон учун ҳам фойда келтириши мумкин", — дейди экспертлар.

 

Путин армияси ва Украинадаги юриши учун ўқ-дориларга муҳтож. Пхенян эса инсонпарварлик ва озиқ-овқат ёрдамига жуда муҳтож, чунки пандемия мамлакат изоляциясини янада кучайтирди ва озиқ-овқат ҳамда зарурий товарларнинг ҳалокатли тақчиллигига олиб келди. Бу фикрни Кукмин университети (Сеул) катта илмий ходими, Шимолий Корея тарихи ва ҳарбий ишлари бўйича эксперт Федор Тертитский билдирди.

 

Озиқ-овқат эвазига қурол — бу икки давлат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтса, асосий муҳокама мавзусига айланиши мумкин.

 

Тертитский ҳали ҳам Владимир Путин ва Ким Чен Иннинг учрашуви бўлишига шубҳа қилмоқда.

 

"Си Сзинпиннинг розилигисиз ҳеч нарса бўлмайди. Пекин яшил чироқ ёқмаса, ҳеч нарса амалга ошмайди. Шунга қарамай келишувларга эришилса, улар катта эҳтимол билан Украинадаги уруш билан боғлиқ бўлади. Бироқ улар умуман бирор нарсада келишиб олишларига ишончим комил эмас”, — деди эксперт.

Тертитскийнинг сўзларига кўра, Шимолий Кореянинг мақсади ҳеч бўлмаганда Россиядан бирор нарса олиш бўлади.

 

Сўнгги 20 йил давомида Россия Шимолий Корея масаласида Хитойга эргашди.

 

КХДР Россиянинг Украинага нисбатан позициясини расман қўллаб-қувватлаганига қарамай, аслида Россия билан савдо қилмаяпти.

 

Хитой Шимолий Кореянинг асосий савдо шериги бўлиб қолмоқда.

 

Пекин ва Москва яқин алоқаларни сақлаб келмоқда, бу борада эса Пхенян Пекинга қаттиқ боғлиқлигича қолмоқда.

 

Шу ойда Путин билан учрашув КХДР олий раҳбари учун иттифоқдоши ва билвосита Хитой устидан таъсир ўтказиш учун имконият бўлиши мумкин.

 

Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш учун Россияга артиллерия снарядлари керак, Шимолий Корея эса уларни жуда катта миқдорда ишлаб чиқаришга қодир.

 

"Шимолий Корея улкан ҳарбий саноатга эга. Ишлаб чиқариш ҳажми улкан. Артиллерия эса Россия учун жуда муҳим. Шунинг учун Москва қурол эвазига тўғридан-тўғри бирор нарса етказиб беришга рози бўлади. Айниқса у анча эскирган ускуналардан фойдаланаётган бир шароитда" — деди эксперт.

 

Тертитскийнинг фикрича, Пхенян ва Москва ўртасидаги келишув Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар йўналишини сезиларли даражада ўзгартира олмайди, чунки Шимолий Кореянинг Россияга ёрдам беришга тайёрлиги “Украинага Ғарбнинг ёрдамини оширишга ундайди”.

 

Бироқ Шимолий Корея қуролларининг жанг майдонида пайдо бўлиши билан можаро янада шиддатли тус олиши мумкин.

custom img

Россияда айрим заправкаларда амалдорларга бензин навбатсиз берилмоқда

Саратов, Краснодар, Челябинск ва Волгоград вилоятларидаги айрим ёнилғи қуйиш шохобчаларида давлат хизматчиларига навбатсиз ёки хизмат гувоҳномаси асосида бензин сотилаётгани айтилмоқда.

custom img

Дамашқда Адлия саройи яқинидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Айрим фуқаролар портлашга собиқ Президент Башар Асаднинг тарафдорлари алоқадор эканини айтмоқда.

custom img

Ўзбекистон делегацияси Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эронга ташриф буюрди.

custom img

АҚШ Нигериядан ҳарбийларининг асосий қисмини олиб чиқди

AҚШ Нигерияда ИШИДга қарши бир неча ой давом этган қўшма ҳарбий операция якунлангач, мамлакатга юборилган ҳарбий хизматчиларининг асосий қисмини олиб чиқди.

custom img

Покистонда йўловчи автобуси жарликка қулади: камида 40 киши ҳалок бўлди

Яна 8 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"