Жаҳон

Япония илк бор Ойга қўнадиган модулини учирди

Миссия доирасида Япония Ой мантиясининг тоғ жинсларини ўрганиш ниятида.

Япония илк бор Ойга қўнадиган модулини учирди

Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (JAXA) томонидан ишлаб чиқилган биринчи SLIM Ойга қўниш аппарати коинотга учирилди. Ракета-ташувчи Кагосима префектураси жанубидаги Танегасима космик марказидан 7 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 08:42 да (Тошкент вақти билан 04:42) учди. Учириш об-ҳаво шароити туфайли бир неча бор қолдирилганди. 

Модулнинг Ер сунъий йўлдоши юзасига қўниши учирилган пайтдан бошлаб 4-6 ой ичида кутилмоқда. Миссия доирасида зонд кафт ўлчамидаги вездеход (ҳар қандай йўлда ёки йўлсиз жойларда ҳам юра оладиган техника) ва мултиспектрал камера ёрдамида ҳозиргача кам ўрганилган Ой мантиясининг таркибини таҳлил қилади. 

Қурилмани ишлаб чиқишда қўлланиладиган технологиялар маълум бир жойга 100 метрдан ортиқ бўлмаган хато билан қўниш имконини беради. AFP агентлигининг қайд этишича, Ойга аввалги қўнишларда бу кўрсаткич бир неча километрга етган.

«Инсоният нафақат осон бўлган жойга, балки энди ўзи хоҳлаган жойга қўна олади», — дея маълум қилди JAXA парвоздан олдин. 

Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта олдин Ҳиндистон космик кемаси «Чандраян-3» миссияси доирасида Ой юзасига муваффақиятли қўнди. Ҳиндистон Ер сунъий йўлдоши юзасига космик кемани қўндирган тўртинчи давлатга айланди. Илгари Совет Иттифоқи, АҚШ ва Хитой бунга эришган. Айни вақтда Россиянинг «Луна-25» станцияси август ойи охирида Ойга қўнмоқчи бўлган вақтда ҳалокатга учраганди. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Япония илк бор Ойга қўнадиган модулини учирди | Zamon.uz