АҚШ Украинага яна 600 млн доллар ажратди
Маблағ ҳарбий соҳага йўналтирилади.

Қўшма Штатлар Украинага 600 млн долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ажратади. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби маълум қилди.
“Бугун Департамент Украинага Россияга қарши курашда ёрдам бериш учун янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилмоқда. 600 миллион долларлик пакет Украинанинг ҳаво мудофааси, артиллерия ўқ-дорилари ва бошқа имкониятларини кучайтириш учун жиҳозларни ўз ичига олади”, — деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Қўшма Штатлар Украинага қиймати деярли бир миллиард доллар бўлган янги ёрдам пакетини тақдим этишини маълум қилганди.







