Жаҳон

Арманистонда Sputnik шарҳловчиси ва блогер ҳибсга олинди

Арманистон Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, улар “ўқотар қуролларнинг ноқонуний савдоси” моддаси билан қўлга олинган.

Арманистонда Sputnik шарҳловчиси ва блогер ҳибсга олинди

 

Sputnik Арманистон шарҳловчиси Ашот Геворкян ва Россияга хайрихоҳ блогер Микаел Бадалян Арманистон жанубидаги Горис шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда Sputnik Арманистон хабар берди.

 

Арманистон Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, Бадалян ва Геворкян “ўқотар қуролларнинг ноқонуний савдоси” моддаси билан қўлга олинган.

 

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова уларнинг ҳибсга олишига муносабат билдирди.

 

“Бу Ереванда Россия — Арманистон медиа-форуми ўтказилиши муносабати билан навбатдаги провокация экани истисно қилмайман. Икки давлат ўртасидаги муносабатларни бузишни истаётганларнинг провокацияси. Ғарб эса бунга кўп сармоя киритмоқда”, — дея ёзди Захарова ўзининг Telegram-каналида.

 

Sputnik Арманистон хабарига кўра, Геворгян чегара ҳудудларидаги ҳаёт ҳақида ўзининг “Биз” (“Мы”) номли муаллифлик лойиҳаси учун радиоматериаллар тайёрлаш учун Сюник шаҳрига борган.

 

“Биз Sputnik Арманистон шарҳловчиси Ашот Геворкяннинг ҳибсга олинишини кузатмоқдамиз. Журналистнинг ҳибсга олиниши, айниқса Арманистон-Россия медиа форуми пайтида, энг ишончли асосларни талаб қилади. Биз барча процессуал меъёрларга риоя қилиш ва терговнинг холислигига умид қиламиз”, — дея маълум қилган “Россия сегодня” матбуот хизмати.

 

Шунингдек, қардош Россия ва Арманистон халқлари ўртасидаги дўстликка путур етказиш бўйича эҳтимолий провокацияларга зудлик билан чек қўйиш зарурлиги таъкидланган.

 

Ўз навбатида, Геворкяннинг адвокати у ноқонуний қурол савдоси бўйича қўзғатилган жиноий ишга алоқаси йўқлигини маълум қилган. Адвокат Геворкян ҳам Бадалян каби 72 соатга — қонунда кўзда тутилган муддатга ҳибсга олинганини таъкидлаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Арманистонда Sputnik шарҳловчиси ва блогер ҳибсга олинди | Zamon.uz