“Байденнинг сиёсати иқтисодий вазиятни оғирлаштирди”
Америкаликлар Президент сиёсатидан норози.

Ўтказилган сўров натижаларига кўра, америкаликларнинг ярмидан кўпи АҚШ президенти Жо Байден олиб бораётган сиёсат мамлакатдаги иқтисодий вазиятни оғирлаштирди деб ҳисоблайди.
Унинг ишини маъқуллаш рейтинги 39 фоизни ташкил этади ва сўровда қатнашганларнинг 58 фоизи унинг сиёсати мамлакатдаги иқтисодий вазиятни оғирлаштирди деган фикрда. Бу ўтган йилнинг кузига нисбатан саккиз фоизга кўп.
Респондентларнинг 70 фоизи “мамлакатдаги ишлар ёмон кетмоқда” деб ҳисоблайди, сўралганларнинг 51 фоизи ҳукумат АҚШдаги муаммоларни ҳал қилиш учун кўпроқ ҳаракат қилиши кераклигини таъкидлаган.







