Ҳиндистонда харобалар бузиб ташланмоқда
Ҳукуматнинг бу қарори G20 саммити билан боғлиқми?

Ҳиндистон ҳукумати G20 саммити олдидан пойтахтдаги харобаларни бузиб ташламоқда.
Маълумотларга кўра, уйлар ноқонуний қурилган ва уларда яшовчилар давлат ерларини эгаллашга ҳақли эмас. Тегишли қарор Олий суд томонидан ўтган ой чиқарилган.
Ҳукумат вайроналар ҳамда юқори мартабали хорижлик меҳмонлар келиши ўртасида бевосита боғлиқлик борлигини рад этди. Расмийларнинг айтишича, шаҳарни харобалардан тозалаш аввал бошланган ва давом этаётган жараён.







