Американинг бир штати АҚШдан ажралиб чиқмоқчи
Бунга ўрмон ёнғинлари сабаб бўлгани айтилмоқда.

Август ойидаги ўрмон ёнғинлари Гавайидаги вазиятни ёмонлаштирди ва маҳаллий аҳолининг АҚШдан мустақилликка эришиш истагини кучайтирди.
Айтилишича, ғарбий Мауида август ойида содир бўлган ўрмон ёнғинларидан кейин маҳаллий Гавайи аҳолисининг суверенитет учун курашиши кучайди.
Маҳаллий фаолларнинг таъкидлашича, Гавайи оролларини ўз-ўзини таъминлайдиган орол давлати сифатида тиклаш — уни болалар ва набиралар учун сақлаб қолишнинг ягона йўли сифатида кўрилмоқда.
Ғарбий Мауи округи кенгаши аъзоси Тамара Палтин "Агар ишғол тугасагина Гавайи бошқа давлатлар каби ўзини ўзи бошқариши мумкин бўлади", — деди.
Маэлумот ўрнида, Гавайи штатидаги Мауи оролида 9 август куни ўрмон ёнғини бошланди. Кучли шамол туфайли ёнғин тезда Лахайна сайёҳлик шаҳрига ўтиб, бутунлай ёниб кетган. Камида 4,5 минг киши уй-жойсиз қолди, 114 та ўлим ҳолати кузатилган. Мингдан ортиқ одам эса бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган.








