БМТ Яманга молиявий ёрдамини тўхтатади
Яманликларнинг 80 фоизи фақат халқаро ташкилотлар ёрдамига таянади.

БМТ Ямандаги озиқ-овқат дастурини молиялаштириш йўқлиги сабабли тўхтатмоқда.
Махсус ҳисоботда айтилишича, маблағ етишмаслиги, шунингдек, таъминотнинг доимий узилиши ишни тўхтатишга мажбур қилган. Эслатиб ўтамиз, Яман ҳозирда гуманитар фалокатни бошидан кечирмоқда.
Ярим миллион бола тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда. БМТ маълумотларига кўра, аҳолининг 80 фоизи фақат халқаро ташкилотлар ёрдамига таянади. 2014 йилдан бери мамлакат шиа исёнчилари ва қонуний ҳукумат ўртасида ҳалокатли фуқаролар уруши давом этмоқда.







