Жаҳон

PowerPoint бош дастурчиси 76 ёшида вафот этди

Дастур ҳозирда кунига 30 миллиондан ортиқ тақдимот яратиш учун ишлатилади.

PowerPoint бош дастурчиси 76 ёшида вафот этди

 

PowerPoint дастурий таъминоти бошлиғи Деннис Остин 76 ёшида оламдан ўтди.

 

1987 йилда Fore Thought номли кичик ишлаб чиқувчи томонидан чиқарилган PowerPoint дастурий таъминоти кодоскопларнинг рақамли вориси бўлиб, слайдлар яратишнинг кўп меҳнат талаб қиладиган жараёнини компьютери бўлган ҳар бир киши қила оладиган вазифага айлантирди.

 

"Дастурий таъминот муҳандиси Остин PowerPoint дастуридан фойдаланишни осонлаштириш учун ишлаган," — деди Fore Thought раҳбари Роберт Гаскинс. У, шунингдек, Остин дизайн ғояларининг камида ярмини ўйлаб топганини ва дастурий таъминотнинг равон ишлаши учун тўлиқ жавобгар эканлигини таъкидлади.

 

Кейинчалик компания Мисрософт томонидан сотиб олинди ва Остин PowerPoint дастурини ишлаб чиқишда давом этди. У 1996 йилда нафақага чиққан.

 

Компаниянинг таъкидлашича, PowerPoint ҳозирда кунига 30 миллиондан ортиқ тақдимот яратиш учун ишлатилади.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

PowerPoint бош дастурчиси 76 ёшида вафот этди | Zamon.uz