Эрон гипертовушли баллистик ракеталарнинг янги авлодини ишлаб чиқади
Мамлакат дунёда бундай қуролга эга бўлган тўртинчи давлатга айланди.

Эрон ҳарбийлари гипертовушли баллистик ракеталарнинг янги авлодини ишлаб чиқади. Бу ҳақда «Спутник» нашри ёзмоқда.
“Янги авлод гипертовушли баллистик ракета ишлаб chiqilmoqda... Бугун биз илгари тақдим этган Фаттоҳ гипертовушли ракетаси каби 2 минг километр масофага учадиган ракеталаримизнинг сифати ва имкониятларини яхшилашга интилмоқдамиз”, — деди Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Операциялар қўмондонлиги ўринбосари Аббос Нилфорушан.
Эрон ўзининг биринчи маҳаллий гипертовушли баллистик ракетасини 2022 йил ноябрь ойида ишлаб чиқди. Июнь ойида Эронда бўлиб ўтган Эрон қуроллари кўргазмасида уни Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳаво кучлари бошлиғи Амир Ҳожизода тақдим этди. Ракета Фаттоҳ номини олди. Ҳожизоданинг сўзларига кўра, ракета 1,4 минг километр масофага зарба бера олади.
Шунингдек, у ракета душман ҳаво мудофааси учун “деярли дахлсиз” эканлигини таъкидлади. Шундай қилиб, Эрон дунёда гипертовушли қуролга эга бўлган тўртинчи давлатга айланди. Россия ва Хитой гипертовушли қуролларга эга, Қўшма Штатлар ҳам гипертовушли қуролларни синовдан ўтказмоқда.







