Жаҳон

Марокашда зилзила қурбонлари 2 мингдан ошди

1,5 мингга яқин одам оғир аҳволда.

Марокашда зилзила қурбонлари 2 мингдан ошди

 

Марокаш Ички ишлар вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 2012 киши зилзила қурбони бўлган. 2059 киши жабрланди, улардан 1404 нафарининг аҳволи оғир.

 

Эслатиб ўтамиз, кеча кечқурун Марокаш жанубида, Марракешдан 70 км узоқликда 6,8 магнитудали зилзила юз берди. 19 дақиқадан сўнг 4,9 магнитудали яна бири кузатилди.

 

Марокаш Геофизика маркази Атлас тоғлари ҳудудида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлганини маълум қилди. АҚШ Геология хизмати зилзила кучини 6,8 магнитудага баҳолади ва у нисбатан саёз 18,5 км чуқурликда содир бўлганини айтди.

 

Зилзила содир бўлган тоғли ҳудуд Марракешдан 70 км жануби-ғарбда жойлашган. Зилзила маҳаллий вақт билан соат 23:00 дан кейин бошланган. Соҳил бўйидаги Рабат, Касабланка ва Эссауира шаҳарларида ҳам сезилди.

 

Reuters агентлигининг Марракеш аҳолисига таяниб хабар беришича, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган эски шаҳарида бир нечта бино қулаб тушган. Маҳаллий телевидение масжиднинг қулаган минораси тасвирини кўрсатди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.