Қизиқарли адабиёт: Кутубхоналар ҳақида ажабтовур фактлар
Дунёда шундай кутубхоналар борки, улар ҳақидаги қизиқарли маълумотлар сизни ҳайрон қолдириши шубҳасиз.

Кутубхонадан кўра қадимий маълумотлар омбори бўлмаса керак. Бизни турли саргузаштларга олиб борадиган, билим берадиган ва шу билан бирга кечаю кундузларимизни ташқи оламларнинг тафсилотлари билан тўлдирадиган ҳам китоблардир.
1. Бенжамин Франклин 1731 йилда кредит кутубхонасини очган.
Мамлакатдаги энг қадимги жамоат кутубхоналаридан бири 1790 йилда Массачусетс штатининг Франклин шаҳрида очилган бўлиб, у ерда аҳоли Бенжамин Франклин томонидан ҳадя қилинган китобларни тарқатишган. Бироқ бундай кутубхоналарнинг таъсисчи Бенжамин Франклин бўлиб, у биринчи марта 1731 йилда Филаделфияда Кутубхона компанияси деб номланган ўзининг шахсий кутубхонасини очган, аммо бунинг учун 40 шиллинг абонент тўлови қилиш керак эди. Бенжамин Франклин ўқишни жуда яхши кўргани учун ҳам шахсий кутубхона очишга қарор қилади ва бу кейинчалик шу турдаги кутубхонларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган.
2. Ер юзидаги дастлабки кутубхоналарнинг кўпчилиги бинонинг юқори қаватида махсус хоналар билан бирга қурилган.
Бунга ёрқин мисоллардан бири Карнеги томонидан қурилган кутубхоналардир. У Нью-Йоркдаги бир нечта кутубхоналарнинг қурилишини молиялаштирган ва бу бинолар кўпинча юқори қаватда махсус хоналар билан бирга қурилган. Бу ғоянинг асосий мақсади шундан иборат эдики, махсус хоналарда кутубхоначилар куннинг исталган вақтида печкаларга кўмир ташлаб бинони қиздиришда давом этиши мумкин эди. Шу билан бирга бундай хоналар уларнинг яшаши учун ҳам махсус жой вазифасини ўтаган.
3. Илгари кутубхоначилар "кутубхоначи қўли" деб номланувчи қўл ёзувининг ўзига хос услубидан фойдаланишлари керак эди.
Бу амалиёт 1800 йилларнинг охирларида кенг тарқалган бўлиб, ўшанда кутубхона кашшофи Мелвил Дюи ва дастлабки тўпламларнинг кураторларигина ўқиши мумкин бўлган қўл ёзуви бўлган ва улар бу ёзув турини кутубхонада сақланадиган китоб, журнал ва ҳоказолар ҳақида маълумотларга сақланадиган карталар тўплами учун жуда зарур, деб ҳисоблашган. Ёзув машинкаларининг машҳурлиги ошгани сайин эса бу амалиёт йўқолиб борди.
4. Конгресс кутубхонаси дунёдаги энг катта кутубхона ҳисобланади.
У чуқурлиги бўйича дунёдаги энг катта кутубхона бўлиб, унда 173 миллиондан ортиқ объект мавжуд. Бу рекорд 1814 йилда содир бўлган фалокат вайроналарининг қайта тикланиши натижасида қурилган. Ўша пайтдаги 3000 жилддан иборат 14 йиллик тўплам Британия қўшинлари у жойлашган Капитолий биносини ёқиб юборганидан кейин вайрон қилинган.
5. Техасда ташландиқ жойдан улкан жамоат кутубхонасига айлантирилган кутубхона бор.
МакАллен жамоат кутубхонаси Техас штатида ҳозирда тубдан ўзгартирилган Валмарт манзилида жойлашган ва мамлакатдаги энг катта бир қаватли кутубхона ҳисобланади. 123 000 квадрат метр майдонда компьютер лабораторияси, кафе ва 180 ўринли аудитория мавжуд.
6. Вермонтда АҚШ чегарасидан Канадагача чўзилган кутубхона жойлашган.
Ҳаскелл бепул кутубхонаси ва опера театри тўғридан-тўғри Америка Қўшма Штатлари ва Канада ўртасидаги чегарада жойлашган. Сиз Квебекдаги Станстеад шаҳридан юришни бошлаб Вермонт штатидаги Дерби Линега чиқишингиз мумкин. Бино орқали саёҳат давомида икки мамлакат ўртасидаги чегарани кесиб ўтиш учун сизга паспорт керак эмас. Бироқ фойдаланувчилар албатта ўз мамлакатларига қайтиши шарт ҳисобланади. Акс ҳолда, бундай қонунбузарлик учун жаримага тортилиш эҳтимоли бор.
7. Кўршапалаклар ҳам кутубхонани қўриқлаш вазифасини бажаради.
Масалан, Португалиядаги Коимбра университети қошидаги Жоанина кутубхонасида кўп сонли кўршапалаклар яшайди. Аммо ҳеч ким уларни кутубхонадан йўқ қилиш чорасини кўрмайди. Бунинг асосий сабаби шундаки, ушбу кўршапалаклар китоб саҳифаларига зарар етказиши мумкин бўлган ҳашаротларни овлайди. Кутубхона ходимлари эса кечаси столларни махсус қопламалар билан ўраб қўйишади ва эрталаб зараркунандаларни йиғиб олишади.
8. Кутубхона китоблари кутилмаган «янгилик»ларга бой бўлиши мумкин.
Ушбу китобларнинг саҳифалари ичида сиз ҳар хил «сюрприз»ларни топишингиз мумкин. Саҳифаларда кокаин изларидан тортиб, герпес вируси ва тўшакдаги ҳашаротларгача — ҳамма нарса топилади. Аммо хавотирга ўрин йўқ! Чунки тарихда одамлар китоблар касаллик тарқатишидан қўрқишган бўлсада, ҳеч ким кутубхона китобидан бирорта касаллик юқтириб олгани ҳақида ҳеч қаерда ёзиб қолдирилмаган.
9. Чанг ва ғубор, асосан, китобнинг ўзи учун хавфлидир.
Чунки чанг зарраларида саҳифаларга зарар етказиши мумкин бўлган намлик сақланади. Шунинг учун Бостон жамоат кутубхонасида Депулвера деб номланган машина мавжуд бўлиб, у худди автомобилларни ювиш воситаларига ўхшаб ишлайди. Унда махсус тозаловчи тизим, яъни конвейер тизими ўрнатилган. Бу орқали китоблардаги чанг буткул олиб ташланади.
10. Йель университети кутубхонаси стрессга тушган талабаларга терапия итидан фойдаланишга рухсат берган.
Мисол учун, Йель университетидаги Лиллиан Голдман юридик кутубхонаси фойдаланувчиларга Генерал Монтгомерини, яъни Монти исмли итни 30 дақиқалик ҳамроҳ сифатида олишга рухсат берган. Монти махсус сертификатга эга зотдор ит бўлган. Афсуски, у бироз вақтдан кейин вафот этган.
11. Кўпгина кутубхоналар ўзингизга сақлаб олишни имкони бўлган бепул мусиқаларни таклиф қилади.
Фреэгал деб номланган хизмат фойдаланувчиларга 15 миллион трекдан иборат кутубхонадан қўшиқларни юклаб олиш имконини беради.
12. Айрим кутубхоналар паспорт хизматларини таклиф қилади.
Йиғилиш хоналари, китоб савдоси ва тадқиқот ёрдамидан ташқари, кўплаб кутубхоналар почта бўлимининг узоқ йўли ва навбатларидан қочишингизга ёрдам берадиган паспортга ариза бериш хизматларини ҳам таклиф қилади.
13. Ҳамма кутубхоналар ҳам сукунатни талаб қилмайди.
Финландиянинг Вантаа шаҳридаги Тиккурила кутубхонасида 2016 йилда ташриф буюрувчилар истаган қўшиғини ижро этиши учун минглаб қўшиқлардан иборат караоке хонаси ўрнатилган (Финландияда караокени яхши кўрадиган кўплаб фуқаролар яшайди). Яхшиямки, шовқин қўшни хонадагиларнинг тинчини бузмайди. Чунки хона овоз ўтказмайдиган қалин девор билан ўралган.







