Жаҳон

Россиялик дастурчи va хакерлар туфайли Туркияда кибержиноятлар сони ошди

Мигрант хакерлар дастлаб маҳаллий хакерлар билан ҳамкорликда кичик онлайн фирибгарликлар билан шуғулланган. Сўнг ўғирланган маълумотларни Европа бозорида сотишган ва улардан тушган даромадларни қонунийлаштиришган.

Россиялик дастурчи va хакерлар туфайли Туркияда кибержиноятлар сони ошди

 

Financial Times нашрининг маълум қилишича, Россия Федерациясида ҳарбий хизматга қисман сафарбарлик бошланганидан кейин келган россиялик дастурчи va хакерлар туфайли Туркияда кибержиноятлар сони ошди.

 

Нашрнинг манбаларга таяниб ёзишича, россиялик мигрант хакерлар дастлаб маҳаллий хакерлар билан ҳамкорликда кичик онлайн фирибгарликлар билан шуғулланган, ўғирланган маълумотларни Европа бозорида сотишган ва улардан тушган даромадларни қонунийлаштиришган.

 

Яқинда Туркия полицияси тергов бошлашга қарор қилди, чунки россиялик ва маҳаллий хакерлар бир-бирининг кучли томонларидан фойдаланиб иш тутадиган кибержиноий гуруҳлар туза бошлаган.

 

Исми сир қолишини истаган киберхавфсизлик бўйича мутахассиснинг нашрга айтишича, россиялик хакерлар туркиялик ҳамкасбларини катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлашга ўргатган ва Ғарбий Европадаги алоқалари орқали фойдали битимлар тузишга бошчилик қилишган.

 

Манбанинг таъкидлашича, хакерлар ўғирланган криптовалютани турк лирасига айлантириш, Туркия фуқаролигини олиш учун кўчмас мулк сотиб олиш йўллари ва бошқа масалалардаги кибержиноятларни ҳам амалга ошира олади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россиялик дастурчи va хакерлар туфайли Туркияда кибержиноятлар сони ошди | Zamon.uz