“Толибон” Ўзбекистонга бир вагон нефтни қайтариб юборди
У Ўзбекистоннинг GTL заводидан сотиб олинган.

“Толибон” Ўзбекистонга бир вагон нефть, Эронга эса тўрт танкер дизель ёқилғиси қайтариб юборди. Бу ҳақда “Etilaatroz” хабар берди.
“Толибон” стандарт департаменти ўзининг X ижтимоий тармоғига жойлаган постида Нимрўз портида Эрондан келтирилган тўртта сифатсиз дизель танкерини ортга қайтаргани ҳақида ёзган. Ҳайратон савдо портидаги “Толибон” мутасаддилари эса Ўзбекистонга бир вагон нефть қайтариб юборилганини айтишган.
Ҳайратонда жойлашган “Толибон” стандарт департаменти раҳбари Ғулом Яҳё Лақонийнинг айтишича, ушбу сифатсиз нефть Ўзбекистоннинг GTL заводидан сотиб олинган ва Афғонистонга “Анор Дара” компанияси орқали олиб келинган.
Ҳозирда Афғонистонга сифатсиз нефт кириб келишига чек қўйиш мақсадида портлар мониторинги кучайтирилган.







