Туркия Россияга товар импорти бўйича 2-ўринга чиқди
Маълум қилинишича, икки давлат ўртасида соддалаштирилган божхона коридори бор.

Туркия 2023 йилда Россияга товар импорти бўйича иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Федерал божхона хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Руслан Давидов маълум қилди.
“Бу йил Туркия билан товар айирбошлаш ҳажми ошиб бормоқда, импорт 60 фоизга ошди. Туркия билан соддалаштирилган божхона коридоримиз бор”, — дейди у.







