Бугун Ер ёнидан комета учиб ўтади
Уни махсус жиҳозлар билан кўриш мумкин.

Бир ой олдин кашф этилган Нишимура кометаси бугун Ер ёнидан учиб ўтади. Сайёра аҳолиси уни оддий кўз билан кўра олади, дейди соҳа мутахассислари.
Кейинги сафар у 400 йилдан кўпроқ вақт ўтгач пайдо бўлади. Осмон жисми сайёрадан 125 миллион километр узоқликда бўлади. Уни яхши кўриш учун махсус жиҳозлар керак, чунки у жуда хира. Комета япон ҳаваскор астрономи Хидео Нишимуранинг номи билан аталган. Қуёшга яқинлашганда у янада ёрқинроқ бўлади. Шундан сўнг қуёш тизимидан ташқарига қайтади.







