Жаҳон

Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 2800 кишидан ошди

Қурбонлар сони яна ортиши мумкин. Ҳозирда табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 2800 кишидан ошди

 

Марокашдаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2 минг 862 кишига, жароҳатланганлар сони эса 2 минг 562 нафарга етди, деб хабар берди "Anadolu" агентлиги.

 

Марокаш Ички ишлар вазирлиги 8 сентябрда содир бўлган зилзила ҳақида янги маълумот эълон қилди.

 

Вазирлик баёнотида, эпицентри Марракешнинг Эль-Хуз туманида бўлган 7 магнитудали зилзила қурбонлари сони 2862 нафарга, яраланганлар сони эса 2562 нафарга етгани айтилган.

 

Марокаш матбуоти 8 сентябрда маҳаллий вақт билан соат 23:10 да содир бўлган зилзила пойтахт Рабат, Касабланка, Мекнес, Агадир ва Фесда сезилганини хабар қилди.

 

Қурбонларнинг асосий қисми Аль-Хауз, Тарудант, Шивава, Варзазат, Марракеш, Азила, Агадир, Касабланка ва Юсифий вилоятларида қайд этилган.

 

Табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Уларга фуқаро мудофааси кучлари билан бир қаторда ҳарбийлар ҳам жалб этилган.

 

Зилзила мамлакат тарихида ўтган асрдаги энг йирик зилзила бўлди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 2800 кишидан ошди | Zamon.uz