Жаҳон

XXI асрнинг энг вайронкор зилзилалари

Марокашда юз берган зилзила XXI асрнинг энг вайронкор 20 та силкинишдан бири бўлди.

XXI асрнинг энг вайронкор зилзилалари

 

Марокашда юз берган ер қимирлаши XXI асрнинг энг вайронкор 20 та зилзилаларидан бири бўлди. Табиий офат 3000 дан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлди. Охирги марта мамлакатда бундай кучли силкиниш бундан 21 йил олдин кузатилганди. Ўшанда 628 киши ҳалок бўлган.

 

Марокаш тарихидаги энг кучли зилзила эса 1960 йилда қайд этилган. Унинг магнитудаси 5,9 га тенг бўлиб, 13 мингдан ортиқ аҳоли вакилини ҳаётдан бевақт олиб кетган. 9 сентябрь куни юз берган зилзила XXI асрда дунё тарихида юз берган энг вайронкор табиий офатлар ичида 14-ўринни эгаллади.

 

Ўтган ҳафта шанба куни юз берган табиий офатдан омон қолганларни топиш умиди ҳали сўнгани йўқ. Ҳукумат ва халқаро кузатувчилар қурбонлар сони ошишини айтмоқда.

 

Жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия ва Сурияда юз берган даҳшатли зилзила бутун дунёни ларзага солганди. Мамлакат расмийлари мазкур ҳодиса оқибатида 56 697 киши (бу Франциянинг Нарбон шаҳри аҳолиси билан тенг) ҳалок бўлганини қайд этган.

 

Американинг геофизик ҳодисаларни мониторинг қилиш агентлиги маълумотларига кўра, бу қурбонлар сони бўйича эрамиздан аввалги 500 йилдан бери юз берган энг вайронкор зилзилалар қаторида (50-ўрин) тарихга кирди.

 

Агентликнинг қайд этишича, аср давомида юз берган энг даҳшатли ер силкинишлари:

 

1. Гаити — 2010 йил 12 январь, қурбонлар сони — 316 минг киши;

 

2. Суматра — 2004 йил 26 декабрь, қурбонлар сони: — 227 минг 899 киши;

 

3. Хитойнинг Сичуань провинцияси — 2008 йил 15 май, қурбонлар сони: 87 минг 652 киши;

 

4. Покистон — 2005 йил 8 октябрь, қурбонлар сони — 76 минг 213 киши;

 

5. Туркия ва Сурия — 2023 йил 6 февраль, қурбонлар сони — 56 минг 697 киши.

 

Сейсмологнинг маълумот беришича, дунёда ҳар йили 7,0 магнитудали ўртача 15 та зилзила қайд этилади.

 

АҚШ геология хизмати маълумотига кўра, 1970 йилдан бери Туркияда Рихтер шкаласи бўйича 6 баллдан баланд 3 та зилзила қайд этилган. Ҳудуддаги охирги фожиа 1822 йил — 7,0 магнитудали зилзила юз берганида кузатилган. Ўшанда 20 мингга яқин одам қурбон бўлган.

 

Гаитида 2010 йилда юз берган даҳшатли зилзила эса "сўнгги икки аср ичида энг кўп ўлимга сабаб бўлган офат" саналади. Бу кўрсаткич бўйича у фақат Хитойда 1556 йилда юз берган силкинишдан ортда қолади. Табиий офат оқибатида 830 минг одам қурбон бўлган.

 

Америка геофизик ҳодисаларни мониторинг қилиш агентлиги 9 ва ундан баланд магнитудали 7 та зилзилани қайд этган. Улардан энг кучлиси 1960 йил 22 майда Перуда юз берган. У 2226 кишини ҳаётдан олиб кетган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

XXI асрнинг энг вайронкор зилзилалари | Zamon.uz