Жаҳон

Эстония ва Латвия «Осмон қалқони» ташаббусига қўшилади

Икки Болтиқбўйи давлати Европа ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини янгилаш ташаббусига қўшилиш нияти тўғрисидаги декларацияни имзолади.

Эстония ва Латвия «Осмон қалқони» ташаббусига қўшилади

 

Эстония ва Латвия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини янгилаш учун Германия томонидан бошланган «Европа осмон қалқони» ташаббусига (European Sky Shield Initiative) қўшилмоқда. Икки мамлакат мудофаа вазирлари Ханно Певкур ва Инара Мурниеце германиялик ҳамкасби Борис Писториус иштирокида ушбу лойиҳага қўшилиш нияти тўғрисидаги декларацияни имзолади. Бу ҳақда Германиянинг Diehl Defence мудофаа компанияси матбуот хизмати хабар берди. 

 

Бундан ташқари, Эстония ва Латвия биргаликда IRIS-T SLM ерусти ўрта масофали ҳаво мудофаа тизимларини сотиб олиш ниятида, деди Писториус. Учрашувда уларни ишлаб чиқарувчи Diehl Defence компанияси билан ҳам тегишли шартнома имзоланди.

 

Немис компанияси икки Болтиқбўйи мамлакати учун бу 30 йилдан ортиқроқ вақт олдин мустақилликка эришганидан бери энг йирик мудофаа сармояси эканини таъкидлади.  

 

«Харидлар кучли рақобат шароитида рекорд суръатда амалга оширилди, бу бизга керакли имкониятларни энг қисқа вақт ичида ва жуда ҳамёнбоп нархда тақдим этиш имконини берди. Бу жараён мураккаб талабларни ишлаб чиқишда Эстония ва Латвия ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни ўз ичига олди. Энди 2025 йилда биринчи тизимларни етказиб бериш ва ишга туширишни кафолатлаш учун лойиҳани пухта бошқариш талаб этилади», — деди харидлар жараёнини бошқараётган Эстония Мудофаа инвестиция маркази (ECDI) бош директори Магнус-Валдемар Саар. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эстония ва Латвия «Осмон қалқони» ташаббусига қўшилади | Zamon.uz