Жаҳон

Байденнинг ўғли 25 йилга қамалиши мумкин

Хантер Байден қуролга ноқонуний эгалик қилишда айбланмоқда.

Байденнинг ўғли 25 йилга қамалиши мумкин

 

АҚШ тарихида илк бор Адлия вазирлиги амалдаги президентнинг ўғлига айблов эълон қилди. Жо Байденнинг ўғли Хантерга 2018 йилда сотиб олинган ўқотар қуролларни харид қилаётганда ёлғон кўрсатма берганликда учта айблов қўйилди.

 

Айбловлар июль ойида Хантер Байденнинг дастлабки айблов келишуви муваффақиятсизликка учраганидан кейин қўйилган. Бу Жо Байденнинг 2024 йилда АҚШ президенти лавозимига қайта сайланиш кампанияси ўртасида жиддий суд жараёнига олиб келиши мумкин.

 

Хантер Байденнинг ҳуқуқий муаммолари 2018 йил октябрда сотиб олган ўқотар қуроллардан келиб чиқди. Делавэрдаги қурол дўконидан револьвер сотиб олаётганда, у ҳеч қандай ноқонуний гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмагани ёки уларга қарам бўлмаганлигини айтиб, федерал бланкда ёлғон гапирган. Гарчи, аслида, сотиб олиш пайтида у кокаинга қарамлик билан курашган.

 

Ўқотар қурол сотиб олиш ёки унга эгалик қилиш учун бланкаларни тўлдиришда ёлғон баёнот бериш федерал жиноят ҳисобланади. Агар Хантер Байден айбдор деб топилса, 25 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

 

CNN таъкидлашича, ўзи тўрт марта айбланган АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Хантер Байден ҳақидаги хабарни «қайғули вазият» деб атаган.

 

«Бу қайғули вазият, демоқчиманки, бундан ҳеч ким хурсанд бўлмаслиги керак», — деган Трамп.

 

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аввалроқ президент Байденнинг ўғлининг бизнес фаолияти билан боғлиқ равишда импичмент жараёнини бошлаши мумкин бўлган тергов бошланганини маълум қилганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Байденнинг ўғли 25 йилга қамалиши мумкин | Zamon.uz