Жаҳон

Франция электрон сигаретдан воз кечмоқчи

Мамлакатда ҳар йили 75 минг киши чекиш туфайли вафот этади.

Франция электрон сигаретдан воз кечмоқчи

 

Франция Бош вазири Элизабет Борн RTL радиосида нутқ сўзлади ва мамлакат бир марталик вейпни тақиқлашни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда Le Monde нашри хабар берди.

 

Элизабет Борннинг фикрича, электрон сигареталар ёшларни зарарли одатларга мойил қилади.

 

Борн мамлакатнинг чекишга қарши миллий режаси доирасида жорий қилинадиган тақиқ қачон кучга киришига аниқлик киритмаган. У француз ҳукумати яқинда тамакига қарши курашнинг янги режасини тақдим этишини маълум қилган, холос.

 

Бош вазирнинг қўшимча қилишича, мамлакатда ҳар йили 75 минг киши чекиш туфайли вафот этади.

 

Ушбу режа ёшларни ёмон одатларга мойил қиладиган бир марталик вейпларни тақиқлашга қаратилган.

 

«Бу рефлекс ва ҳаракат, ёшлар бунга тез мослашади. Чекиш шу ерда бошланади», — дея қўшимча қилган у.

 

Бир мартали ишлатиладиган электрон сигаретларнинг кўпчилигида пушти лимонад, мармелад ёки тарвуз каби ёшлар яхши кўрадиган ширин ва мевали таъми мавжуд.

 

Францияда вейп нархи одатда 8 евро (8,7 АҚШ доллари) ва 12 евро (13 АҚШ доллари) орасида.

 

Ҳозирда Францияда 18 ёшгача бўлган болаларга электрон сигарет сотишни тақиқловчи қонун бор, бироқ у амалда қўлланилмайди.

 

Ҳатто мамлакатда тамаки тарғиботи ва рекламаси ҳам чекланган.

custom img

Эрон ва Қўшма Штатлар 19 июнь куни Швейтсарияда музокаралар ўтказади

Музокараларда воситачилик қилувчи Покистон, Қатар ҳамда бошқа манфаатдор давлатлар делегациялари ҳам иштирок этади.

custom img

"Агар Украина ёнса, сизнинг Москвангиз ҳам ёнади" — Зеленский

Украина Россияга жавоб зарбалари ҳақида баёнот берди.

custom img

Қирғизистон парламенти спикери Ташиевни “шоқол” деб атади

Спикер “75 лар хати” ташаббускорларини кескин танқид қилди.

custom img

Украина Москвага дрон ҳужумлари уюштирди

Ҳужумлар оқибатида турар жойлар ва инфратузилма объектлари зарар кўрган.

custom img

АҚШ ва Эрон дастлабки тинчлик шартномасини имзолади

Томонлар сулҳ муддатини яна икки ойга узайтиришга келишиб олди.

custom img

Агар меморандум ёқмаса, Эрон яна зарба остида қолади — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан келишув якуний эмаслигини ва ҳарбий жавоб эҳтимоли сақланиб қолишини билдирди.

custom img

Ҳиндистонда Telegram вақтинча чеклаб қўйилди

Павел Дуров Telegram блокланиши 150 миллион фойдаланувчига таъсир қилганини айтиб, қарорни танқид қилган.

custom img

АҚШ Сенати Эрон билан урушни тўхтатиш ҳақидаги резолюцияни яна рад этди

47 сенатор резолюцияни қўллаб-қувватлаган бўлса, 48 нафари унга қарши овоз берган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"