Жаҳон

Икки кун ичида Италиянинг Лампедуза оролига 7 минг мигрант келди

Аммо Лампедузадаги қочқинлар лагерида жой етарли эмас.

Икки кун ичида Италиянинг Лампедуза оролига 7 минг мигрант келди

 

Ўртаер денгизидаги Италия оролига Африка ва Яқин Шарқдан келган муҳожирларнинг келиши тўхтамаяпти ва улар у ердан Италиянинг бошқа ҳудудларига олиб кетилмоқда. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

 

Шу ҳафтанинг икки кунида Италиянинг Лампедуза оролига Африка ва Яқин Шарқдан 7 минг муҳожир етиб келди.

 

Чоршанба куни оролдаги 6 мингдан ортиқ одамнинг учдан бир қисми Италиянинг бошқа қисмларига етказилган. Портда юзлаб муҳожирлар ўз навбатини кутмоқда.

 

Лампедузадаги 400 кишилик қочқинларни қабул қилиш маркази барча келганларни қабул қила олмайди.

 

Муҳожирларнинг бир қисми порт яқинида қолишади. Баъзида у ерда вазият кескинлашади ва Италия полицияси муаммони ҳал қилишга мажбур бўлади.

 

Об-ҳаво денгиз бўйлаб сузиб ўтиш учун қулай, аммо бу ҳафта яна бир кема ҳалокатга учради. Тунисдан келган муҳожирларнинг чорак қисми ҳалок бўлди, ноқонуний йўллар билан Италия қирғоқларига етиб олишга уринган 20 киши қутқарилди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Икки кун ичида Италиянинг Лампедуза оролига 7 минг мигрант келди | Zamon.uz