Туркияда коронавируснинг янги штамми тарқалмоқда
«Эрис» штамми хориждан қайтганларда аниқланди.

Туркияда COVID-19'нинг «эрис» номли янги штамми тарқалди.
Лаборатория текширувларидан сўнг камида тўққиз кишида вирус аниқланган
Шифокорларнинг айтишича, коронавируснинг ушбу штамми паст вирулентликка эга. Вазият ташвишга сабаб бўлмайди. Касалланганларнинг барчаси хорижда бўлиб қайтган.
Мамлакатда мунтазам равишда таҳлиллар ва тестлар ўтказилади.







