Венеция ЮНEСКОнинг рўйхатига киритилмади
Аммо экспертлар шаҳар хавф остида, деб ҳисоблайди.

Венеция ЮНEСКОнинг йўқолиб кетиш хавфи остида турган Жаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилмади, деб хабар бермоқда Реутерс.
Бироқ ЮНEСКО шаҳар ва лагун оролларини ҳимоя қилиш учун қўшимча ҳаракатлар зарур деб ҳисоблайди.
Италия маданият вазири Геннаро Сангиулианонинг сўзларига кўра, шаҳарни рўйхатга қўшиш объектив фактларга асосланмаган асоссиз қадам бўлар эди. Чунки Венеция хавф остида эмас. Унинг қўшимча қилишича, ЮНEСКО Италиянинг минтақа муаммоларини сув тошқинидан ҳимоя қилиш тизими билан ҳал қилишга уринишларини олқишлайди.
Илгари экспертлар Венецияни хавф остидаги Жаҳон мероси объектлари рўйхатига киритишни маслаҳат беришган. Мутахассисларнинг фикрича, шаҳар инфратузилмасининг ривожланиши, иқлим ўзгариши оқибатлари, шунингдек, оммавий туризм шаҳарнинг ўзига хос умумбашарий қадриятига таҳдид солмоқда.







