Италияда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради
Унинг двигателига қуш кириб қолган бўлиши мумкин.

Италияда Aermacchi MB-339-PAN қирувчи самолёти ҳавога кўтарилиш вақтида ҳалокатга учради.
Қайд этилишича, самолёт баландликни йўқотган, кейин эса ерга қулаб, бир нечта машинага бориб урилган. Учувчи сўнгги лаҳзада қутулиб кетишга муваффақ бўлди.
Машиналардан бирида бир оила бор эди. Беш ёшли қизалоқ вафот этди, унинг 12 ёшли катта акаси эса оғир куйиш жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган. Болаларнинг отаси ва онаси ҳам касалхонага юборилган.
Учувчининг сўзларига кўра, ҳалокатнинг эҳтимолий сабаби самолёт двигателига қушнинг кириб қолиши бўлиши мумкин, тергов давом этмоқда.







