Жаҳон

“Керак бўлса, Евроиттифоқ билан алоқаларни узамиз”

Эрдўған Европарламентнинг Туркия ҳақидаги ҳисоботига изоҳ берди.

“Керак бўлса, Евроиттифоқ билан алоқаларни узамиз”

 

Туркия керак бўлса, Европа Иттифоқи билан алоқаларни узиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.

 

Европарламент томонидан шу ҳафта қабул қилинган ҳужжатда айтилишича, Туркиянинг Европа Иттифоқига кириш жараёни ҳозирги шароитда қайта тиклана олмайди, шунинг учун Европа Анқара билан алоқалари учун “параллел ва реал асос”ни ўрганиши керак.

 

“Европа Иттифоқи Туркиядан алоҳидаланишга ҳаракат қилмоқда. Биз бу воқеаларни баҳолаймиз ва керак бўлса, биз Европа Иттифоқи билан алоқаларни узишга эришамиз”, — деб таъкидлади Эрдўған ўз баёнотида.

 

Шу ҳафта бошида Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Европарламент ҳисоботида “асоссиз айбловлар ва нотўғри қарашлар борлиги ҳамда юзаки ва узоқни кўрмайдиган ёндашув кўрсатилганлиги” ҳақида баёнот берганди.

 

Туркия 24 йилдан бери Европа Иттифоқига аъзоликка номзод мақомида қолмоқда, аъзолик бўйича музокаралар сўнгги йилларда ЕИ ва Анқара ўртасида инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги борасидаги муаммолар туфайли тўхтаб қолган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

“Керак бўлса, Евроиттифоқ билан алоқаларни узамиз” | Zamon.uz