Ким Чен Ин ва Шойгу ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
КХДР раҳбарининг Россия бўйлаб сафари давом этмоқда.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлашни муҳокама қилди.
Владивостокда бўлиб ўтган учрашувда Ким ҳамда Шойгу икки давлат қуролли кучлари ўртасида стратегик ва тактик мувофиқлаштириш, ҳамкорлик ва алмашинувни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг миллий мудофааси ва ҳарбий хизмат кўрсатиш соҳасидаги амалий масалалар юзасидан фикр алмашган.
Ҳамкорлик тафсилотлари ошкор этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин Россия бўйлаб саёҳатини ва мамлакат қуроллари билан танишишни давом эттирмоқда. Шанба куни унга MiG-31 самолёти ва «гиперсоник» деб аталадиган Кинжал аэробаллистик ракетаси кўрсатилди.







