“Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи Франция ва Швецияга таҳдид қилмоқда
Оғзаки огоҳлантиришлар бу икки давлатга етарли бўлмаётгани сабабли, жангарилар уларга фақат ҳужум қилишни режалаштирган.

Франциянинг нуфузли Le Figaro нашрининг ёзишича, “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи Франция ва Швецияга зарба бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Нашрга кўра, гуруҳ жангарилари Швецияни "исломга қарши уруш" олиб бораётганликда айблаган. “Ал-Қоида” Париждаги вазирликларга ҳужум қилиш ва Швеция элчихонасини бузиб ташлаш билан таҳдид қилмоқда. Нашрнинг билдиришича, оғзаки огоҳлантиришлар Швеция ва Францияга етарли бўлмаётгани сабабли, жангарилар уларга фақат ҳужум қилишни режалаштирган.
Мутахассислар бу таҳдидлар Швецияда Қуръонни қайта-қайта ёқилиши билан боғлиқлигини айтмоқда.







