Эрдоған Маскдан Туркияда Tesla заводини очишни сўради
Туркия президенти Нью-Йоркда америкалик тадбиркор билан учрашди.

Бу ҳақда Туркия президенти ҳузуридаги Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида хабар берди.

Туркия президенти Нью-Йоркда тадбиркор билан учрашди. Туркия раҳбари Туркиянинг космик дастури доирасида мамлакатнинг SpaceX билан ҳамкорлиги потенциал ривожланишини таъкидлади ва Маскни сентябрь ойи охирида Туркиянинг Измир шаҳрида бўлиб ўтадиган технология кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди.
Қайд этилишича, президент Маскга Туркияни рақамлаштириш концепцияси ва сунъий интеллект соҳасидаги миллий стратегияси ҳақида ҳам гапириб берган.







