Францияда 6 киши иссиқдан ҳалок бўлди
Улар узум тераётган ишчилар эди.

Францияда узум терими давридаги жазирама туфайли 6 киши ҳалок бўлди. Шундан сўнг баъзи ҳудудларда иш вақтини об-ҳаво шароитларига мослаштирган ҳолда ўзгартиришга рухсат берилди.
Қайд этилишича, оғир меҳнат шароитлари билан бир қаторда ўзгарувчан об-ҳаво ҳам ҳосилга катта таъсир кўрсатди. Виночилар бу қисқа муддатга мавсумий ишчиларни ёллашади. Вино заводи сентябрь ойининг ғайриоддий иссиқ кунлари туфайли иш вақтини мослаштирди. Тушда дам олиш учун улар тонг отгунча йиғишни бошлайдилар.







