Жаҳон

Ливияда норозилик сифатида мэрнинг уйи ёқиб юборилди

Ўтган ҳафта Дерна шаҳрида ҳалокатли сув тошқини оқибатида қурбон бўлганлар сони 11 мингдан ортди, яна 10 мингдан зиёд киши бедарак йўқолган.

Ливияда норозилик сифатида мэрнинг уйи ёқиб юборилди

 

Ливиянинг Дерна шаҳрида ўтган ҳафта юз берган ҳалокатли сув тошқинига расмийлар томонидан тегишли чоралар кўрилмагани учун юзлаб намойишчилар шаҳар мэрининг уйини ёқиб юборди. 

 

Намойишчилар душанба куни кечқурун шаҳардаги Саҳоба масжиди олдида тўпланиб, кўпчилик Ливия ҳукуматининг юқори амалдорларини ишдан бўшатишга чақирган. Натижада, Дерна шаҳар кенгаши тарқатиб юборилди.

 

Интернет ва мобиль алоқа блокланган ва оммавий ахборот воситаларига тўсқинлик қилиш мақсадида журналистларга мамлакатни тарк этишга буйруқ берилган.

 

Икки эски ва вайронага айланган тўғон қулаб, шаҳарни сув босганидан кейин 10 мингдан ортиқ одам расман бедарак йўқолган.

 

БМТ хабарига кўра, Ташкилот гуруҳларидан бирига шаҳарга киришга рухсат берилмаган.

 

"Биз воқеа жойида қидирув-қутқарув гуруҳлари, тез тиббий ёрдам гуруҳлари ва Дернада бўлган БМТ ҳамкасбларимиз ишлашда давом этаётганини тасдиқлашимиз мумкин", — деди ташкилот вакили.

 

Намойишчиларнинг фикрича, шаҳар ҳокимияти уларни катта миқдорда ёмғир кутилаётгани ҳақида огоҳлантирмаган.

 

Узоқ йиллик раҳбар Муаммар Қаддафий ағдарилганидан кейин ҳокимият учун кураш натижасида парчаланиб кетган Ливияда ҳозирда иккита ҳукумат мавжуд. Бири Триполида, иккинчиси эса мамлакат шарқида генерал Халифа Хафтар томонидан қўллаб-қувватланади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ливияда норозилик сифатида мэрнинг уйи ёқиб юборилди | Zamon.uz