Жаҳон

Путин октябрда Хитойга боради

Россия раҳбари у ерда форумда иштирок этади.

Путин октябрда Хитойга боради

 

Россия президенти Владимир Путин “Бир макон – бир йўл” форумида иштирок этиш учун октябрь ойида Хитойга ташриф буюрмоқчи. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди.

 

Константиновский саройида Путин Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, КПК Марказий қўмитаси ташқи ишлар комиссияси девонининг раҳбари, Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири билан учрашди.

 

“Хитой Халқ Республикаси раҳбарининг жорий йилнинг октябрь ойида Хитойга ташриф буюриш таклифини қабул қилганимдан мамнунман. Биз йирик Евроосиё маконини яратиш бўйича ўз ғояларимиз ва хитойлик дўстлар ғояларини “Бир макон – бир йўл” дастури доирасида бирлаштирамиз”, — деди Путин.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Украинада зудлик билан ўт очишни тўхтатиш, Украина ва Россия Федерацияси ўртасида тинчлик музокараларини ўтказишга чақирганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Путин октябрда Хитойга боради | Zamon.uz