Хитойда денгиз маҳсулотлари тақчиллиги кузатилиши мумкин
Мамлакат Япониядан денгиз маҳсулотлари импортини 67 фоизга қисқартирди.

Япониянинг Фукусима-1 АЭСидаги сув чиқариш билан боғлиқ вазият туфайли август ойида Япониядан Хитойга олиб кирилаётган денгиз маҳсулотлари импорти 2022 йилга нисбатан 67,6 фоизга камайди.
Тегишли кўрсаткич июль ойида атом электр станциясидан сув оқими бошланишидан олдин пасайишни бошлади. Бу ойда импорт ҳажми 28,5 фоизга камайган.
Бир йил олдин денгиз маҳсулотлари импорти қарийб 600 миллион долларга баҳоланган эди. Савдо чекловлари август ойи охирида Япония вайрон бўлган Фукусима атом электр станцияси реакторларини совитиш пайтида тўпланган хавфли сувни чиқаргани туфайли бошланган. Натижада, денгиз маҳсулотлари танқислиги юзага келган. Бу эса нархларга таъсир қилмоқда.







