Сайёҳ Афина акрополидан мармар ўғирламоқчи бўлди
Энди у жиноий жавобгарликка тортилади.

Руминиядан келган сайёҳ Афина акрополидан мармар бўлакларини олиб кетмоқчи бўлган ва полиция томонидан ушланган.
Эркак бошқа сайёҳ полицияга мурожаат қилганидан кейин ушланган.
У полиция ходимларига мармар бўлакларини олиш тақиқланганини билмаслигини айтди. Тахминларга кўра, эркак Греция қонунчилигига асосланиб, жиноий жавобгарликка тортилади. Барча қадимий маданий обидалар давлатга тегишли.
Илгари британиялик сайёҳ Рим Колизейи деворига ўз исмини ва севган қизининг исмини ёзиб қўйган эди. Италия қонунчилигига кўра, бу 2,5 дан 15 минг еврогача жарима билан жазоланади ва икки йилдан беш йилгача бўлган муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилиниши ҳам мумкин.







