Филиппинда вулқон гази чиқиши сабабли мактаблар ёпилди
Одамларга зарурат бўлмаса уйдан чиқмаслик тавсия қилинган.

Филиппин пойтахти яқинида жойлашган Таал вулқони атмосферага вулқон газини чиқармоқда.
Газнинг чиқиши шунчалик кучлики, ҳавода олтингугурт диоксиди концентрацияси сезиларли даражада ошди ва вулқон тутуни пайдо бўлди.
Пойтахт ва қўшни вилоятлардаги кўплаб мактабларда дарслар бекор қилинди. Аҳолига зарурат бўлмаса, уйларини тарк этмаслик тавсия этилган ва самолётлар вулқон яқинида парвоз қилмасликлари керак.







